Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Йўқолган деб ҳисобланилган 16 ёшли қиз 7 киши томонидан зўрланди

Йўқолган деб ҳисобланилган 16 ёшли қиз 7 киши томонидан зўрланди

Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари 16 ёшли қизнинг етти киши томонидан зўрлангани ҳақидаги баёнотини текширмоқда.

Маълумотларга кўра, онаси бир неча кун олдин қизининг йўқолганлиги тўғрисида полицияга мурожаат қилган.

Қизи билан Домодедово шаҳрининг чеккасида яшашишини таъкидлаган аёлнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилишича, қизи пойтахтга кетган ва бир неча кун алоқага чиқмаган.

Маълумотларга қараганда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бедарак йўқолган қизнинг дугонасини топишган. У ҳам Москвага борган, аммо қайтиб келган.

Унинг сўзларига кўра, дугонаси пойтахтда бир йигит билан қолишга қарор қилганини айтган. Шундан сўнг ходимлар тезкорлик билан йигитни қидириб топишган. Аммо у икки кундан буён қизни кўрмаганлигини маълум қилган.

Бугун эса “REN-TV” нашрининг хабар беришича, бедарак йўқолган қиз пайдо бўлган ва стоматология биносига югуриб келиб, унга етти киши ҳужум қилиб, зўрланганини айтиб, полиция чақиришларини сўраган.

Гувоҳларнинг хабар беришича, стоматология биноси югуриб кирганида қизнинг танасида кўкаришлар ҳамда тирналишлар бўлган.

Тергов ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 21:01 05.07.2020. Ўқилди: 21693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!