Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Юнусободдаги тунги клуб ёнида юз берган пичоқбозлик бўйича қўшимча тафсилотлар эълон қилинди

Юнусободдаги тунги клуб ёнида юз берган пичоқбозлик бўйича қўшимча тафсилотлар эълон қилинди

Қайд этилишича, 20 сентябрь куни эрталаб соат 6:00лар атрофида патруль-пост хизмати ходимларига Амир Темур кўчасидаги тунги клуб ёнида муштлашув юз бергани ҳақида маълумот келиб тушган

ППХ ходимлари воқеа жойига етиб келишганда, пичоқ билан яраланган тўрт нафар йигитлардан биттаси – 18 ёшли Али Г. воқеа жойнинг ўзида ҳаётдан кўз юмган, уч нафар йигит шифохонага етказилди. Шифохонада жанжалда иштирок этганлардан яна бири – 23 ёшли Данил С. ҳаётдан кўз юмган. 21 ёшли Азиз А. ва 28 ёшли Азизбек Т. айни вақтда шифохонага жойланган.

Маълум бўлишича, келишмовчилик икки гуруҳ йигитлар орасида келиб чиққан. 8 кишидан иборат бўлган биринчи гуруҳ орасида икки нафар қиз ҳам бўлган ва уларнинг ҳаммаси Амир Темур кўчасида жойлашган тунги клуб ёнида бўлишган. 5 кишилик иккинчи гуруҳ ҳам ўша атрофда бўлган. Қизлардан бирининг ўз гуруҳидаги йигитга айтган гапи бошқа гуруҳдаги йигитга худди унга айтилгандек туюлган. Шу сабабли орада келиб чиққан можаро муштлашувга айланиб кетган. Муштлашув давомида иккинчи гуруҳ иштирокчиси 23 ёшли Санжарбек Х. пичоқ чиқариб тартибсиз равишда зарба беришни бошлаган. Натижада, тўрт нафар йигит жабрланиб, улардан икки нафари ҳаётдан кўз юмган.

Воқеа жойига етиб келган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 23 ёшли Санжарбек Х., 18 ёшли Сардор К., 23 ёшли Раҳматуллоҳ Х. ва яна бир неча киши қўлга олиниб, ички ишлар бўлимига олиб кетилган. 

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (“Қасддан одам ўлдириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи тариқасида жиноий ишга жалб қилинган 23 ёшли Санжарбек Х. ҳозирда қўлга олинган.

Айни вақтда келишмовчиликнинг яна икки нафар иштирокчиси бўлган 18 ёшли Сардор К. ва 23 ёшли Раҳматуллоҳ Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Мазкур шахслар ҳам қўлга олинган.

Тергов давом этмоқда. Келишмовчиликнинг бошқа иштирокчиларини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади ИИББ маълумотида. 

Киритилди: 08:44 22.09.2020. Ўқилди: 2654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!