Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Юнусободда туширилаётган шлагбаумга эътибор бермаган икки ҳайдовчи ЙТҲга учради

Юнусободда туширилаётган шлагбаумга эътибор бермаган икки ҳайдовчи ЙТҲга учради

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида “Нексия” ва “Ласетти” автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 10 январ куни тахминан соат 17:30ларда Юнусобод туманидаги “Локомотив” боғи ёнида “Нексия” русумли автомобил ҳайдовчиси, 30 ёшли Э.К. кутилмаган ҳаракат сабабли 32 ёшли Ў.Т. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобил билан тўқнашган. 

Хабарда таъкидланишича, ЙТҲдан олдин иккала ҳайдовчи ҳам темир йўл светофорининг тақиқловчи белгисини ва туширилаётган шлагбаумни менсимаган.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала ҳайдовчи ҳам ҳушёр бўлишган. Воқеа сабабли ҳеч ким жабр кўрмади.

Мазкур факт асосида ЙҲХБ ходимлари томонидан иккала ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Киритилди: 15:30 11.01.2021. Ўқилди: 2609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!