Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Юнусободда Hyundai қизил чироққа тўхтамади. Оқибати аянчли тугади

Юнусободда Hyundai қизил чироққа тўхтамади. Оқибати аянчли тугади

8 август куни Боғишамол ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берган. Hyundai ҳайдовчиси 34 ёшли Шоҳрух Т. светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетиб, 29 ёшли Ботир С. бошқарган Cobalt ва 24 ёшли Муроджон С. бошқариб борган Spark билан тўқнашган. 

ЙТҲ натижасида Cobalt’нинг йўловчилари — 40 ёшли Шукурулло А. ва 32 ёшли Маҳлиё К., шунингдек, Hyundai’да бўлган 10 ёшли И.Ш. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. «Аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, И.Ш. ҳаётдан кўз юмди», — дейилади ИИББ ахборотида.

Маълумот учун, 2018 йилда Ўзбекистон йўлларида юз берган ЙТҲлар оқибатида 2262 киши ҳалок бўлган. Бу — ҳар куни камида 6 киши ЙТҲ оқибатида вафот этган, дегани.

Киритилди: 14:37 09.08.2019. Ўқилди: 2196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!