Парламент томонидан импичмент эълон қилинган президент Юн Сок Ёл ушбу масала Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилгунга қадар лавозимидан четлатилди
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Жанубий Кореянинг амалдаги бош вазири Хан Док Су вақтинчалик президент вазифасини бажаради.
Конституциявий суд баёнотига кўра, президентга нисбатан импичмент эълон қилиш ҳақидаги Миллий Ассамблея қарори судга тақдим этилган ва қарорни муҳокама қилиш жараёни бошланган. Бу масала бўйича йиғилиш 16 декабр куни ўтказилади.
Жанубий Кореяда Конституциявий суди президентга импичмент жараёни билан боғлиқ далилларни тинглаш ва баҳолаш учун 6 ойга муддатга эга. Агар суднинг 9 нафар судясидан 6 нафари қарорни маъқулласа, президент лавозимидан четлатилади. Сўнгра, 60 кун ичида янги президент сайланиши керак.