Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юлдуз Усмонова: "Бассейнга яланғоч сакрайсан, дейишганди" (ВИДЕО)

Юлдуз Усмонова: "Бассейнга яланғоч сакрайсан, дейишганди" (ВИДЕО)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди, дейилади нашр хабарида.

Юлдуз Усмонова суҳбат давомида нима сабабдан кинодаги фаолиятини якунлагани ҳақида гапириб берди.

Ўша вақтларда ҳам ўйин бор экан-да. «Бассейнга яланғоч ҳолда сакраш керак», дейишди. «Мен яланғоч сакрамайман», дедим. Хўп дейишди. Хўп дея туриб, бошқа бир қизни бошига худди меникидай қилиб сочиқ ўратиб, худди менга ўхшатиб ўйнатишибди.

Уни бошқалар сезмаяпти, лекин бошқа қиз эканлигини билиб турибман. Мен бунақа ишни хоҳламайман, дедим. Режиссёрларда ҳам ўйин кўп. Шундан сўнг кинода роль ўйнашни йиғиштирдим.

Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон халқ артисти

Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 1991 йилда суратга олинган «Темир эркак», 1992 йилда суратга олинган «Олов қаъридаги фаришта», «Болажон», «Тоҳир ва Зуҳра» фильмининг янги талқинида суратга тушган. Бир қанча фильмларда ўзининг ролини ўзи ижро қилиб, кўриниш берган.

Киритилди: 17:06 30.03.2021. Ўқилди: 13652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!