Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ЙПХ ходимининг калтакланиши: воқеа Жиззахда эмас, Қашқадарёда юз берган экан (видео)

ЙПХ ходимининг калтакланиши: воқеа Жиззахда эмас, Қашқадарёда юз берган экан (видео)

12 июнь куни ижтимоий тармоқларда фуқаро ЙПХ ходимини калтаклаётгани акс этган видео тарқалганди. Аниқлиқ киритилишича, воқеа Қарши шаҳрида юз берган.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиевнинг «Қашқадарё зиёкори»га маълум қилишича, воқеа жорий йил 12 июнь куни 15.40 да Қарши—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган.

Жавлон Бахтиевга кўра, йўловчи ташиш транспорт воситалари тўхташ бекатида ўз хизмат вазифасини бажараётган вилоят ЙҲХБ йўл патруль хизмати инспектори Баҳром Бобоқулов тўхташ мумкин бўлмаган жойда тўхтаб турган Damas автомобили ёнига бориб, ҳайдовчи Б.Р.га ўзини таништириб, ҳужжатларни сўрайди. Ходим ҳайдовчига ҳуқуқбузарлигини тушунтирган ҳолда, маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлади.

Бунга жавобан ҳайдовчи Б.Р. ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатиб, унга бўйсунмасдан хизмат кийимларини йиртади. Ходимнинг чап ва ўнг елкасига қўллари ва қўлидаги тайёқ билан уриб, тан жароҳати етказади. Ходимни ўз хизмат вазифасидан воз кечишга мажбур қилади. Бу ҳам етмаганидек, ЙПХ ходимининг қўл телефонини тортиб олиб, унга тегишли рация ва жезл тайёқчасини синдириб, воқеа жойидан қочиб кетади.

Воқеа жойига етиб борган шаҳар прокуратураси вакиллари тафсилотларни ўрганиб, вилоят прокурори Ботир Юсуповга махсус хабарнома киритади.

Хабарномада қайд этилишича, Қарши шаҳар прокурори томонидан Damas ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган Б.Р.га нисбатан 12 июнь куни Жиноят кодексининг 166-модда («Талончилик»), 219-модда («Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш») моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 09:49 13.06.2019. Ўқилди: 2460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!