Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ЙПХ ходими қоидабузарликни видеотасвир орқали исботлаб беришга мажбурми?

ЙПХ ходими қоидабузарликни видеотасвир орқали исботлаб беришга мажбурми?

Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларида жойлаштирилаётган кўпгина видеолавҳаларда, ҳайдовчи ЙПХ ходимидан қоидабузарлик бўлганлигини исботловчи видеотасвир талаб этаётганлигини, уни кўрсатгандан кейин ҳужжатларни тақдим этишини айтаётганлигини гувоҳи бўляпмиз.

Хўш, ЙПХ ходими қандай қоидабузарлик содир этилганини айтиш билан бир вақтда, уни видеотасвир орқали шу жойнинг ўзида ҳайдовчига кўрсатиб, исботлаб беришга мажбурми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 01.12.2018 йилдаги 975-сонли қарори 14-бандида ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажаришдаги мажбуриятлари келтириб ўтилган. Унда ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериши керак эканлиги айтиб ўтилган

❗️Фақат содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш

Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларининг хеч бирида ЙПХ ходимига ҳайдовчиларимиз талаб қилаётган, ҳуқуқбузарликни видеотасвирини ҳайдовчига кўрсатиб ўтиб кейин маъмурий баённома расмийлаштириш керак деган мажбурият юклатилмаган. 

Ҳайдовчи томонидан бундай талаб қўйилиши ўз ўзидан ЙПХ ходимидан мажбурияти бўлмаган нарсани талаб қилиш ва ҳужжатларни тақдим этмади деб ҳисоблашга асос бўлади. 

Бундай вазиятда ЙПХ ҳодими ҳайдовчини транспорт воситасини бошқарувидан четлаштириш ва белгиланган тартибда транспорт воситасини жарима майдонига жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлади ва ушбу чораларни кўради.

Табиийки бу вақтда ҳайдовчи қонунларни тушунмаслиги, ҳуқуқий саводҳонлиги етарли эмаслиги оқибатида ўзини хақ деб билади ва ЙПХ ҳодимига қаршилик қилишга ҳаракат қилади. (ижтимоий тармоқлардаги айрим видеоларда қаршилик қилинаётганлигини кўриш мумкин)

Натижада ҳайдовчининг ҳуқуқбузарлигига яна бир “Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш” ҳуқуқбузарлиги қўшилади.

Бундай ҳуқуқбузарлик учун эса Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 195-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга маъмурий жазоси белгиланган.

Қонунларни билмасдан, интернетда кўрган видеолардан қонун шу экан деган ҳулосага келиб, ЙПХ ҳодими билан нотўғри мулоқот қилишнинг оқибати мана шундай оқибатларга олиб келиши мумкин хурматли ҳайдовчилар.

Хўш Ҳайдовчи ўзини қоидабузарлик қилмадим деб ҳисобласа-ю, ЙПХ ҳодими қоидабузарлик содир этдингиз сизга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштираман деса қандай йўл тутиш керак?

1. Асло видеотасвир талаб қилиб орада кўнгилсизлик келтириб чиқарманг. 

2. ЙПХ ҳодими баённома расмийлаштириши билдириб ҳужжатларингизни тақдим этишингизни талаб қилса унинг талабини бажаринг. 

3. ЙПХ ҳодими маъмурий баённома расмийлаштирганда, сизнинг изоҳингиз учун ажратилган жойда ўз фикрингизни ёзиб қўйинг. 
Ўзингизни ҳуқуқбузарлик қилмадим деб ҳисобласангиз, ҳуқуқбузарлик қилмадим деб ёзасиз.

Сиз ўзингизни ҳуқуқбузарлик қилмадим деб ҳисобласангиз ва буни маъмурий баённомага ёзганингизда бу иш қонун доирасида, МЖтК-245 моддасига асосан судда кўриб чиқилади ва судда ҳар иккала томон ўз фиркларини келтириб ўтади.  

ЙПХ ходими қилган қоидабузарлигингизни сизга эмас судда исботлайди.

Якуний тўхтамни, сизнинг қоидабузарлик қилган ёки қилмаган эканлигингизни суд ҳал қилади.

Киритилди: 15:05 04.12.2019. Ўқилди: 3964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!