Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ёнган “Crafers”миди?

Ёнган “Crafers”миди?

Ижтимоий тармоқларда бугун, 19 ноябрь куни “Crafers” қандолат фабрикаси ёнаётгани ҳақида хабарлар ва суратлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан боғланди. 

Қайд этишларича, ёнғин “Crafers” қандолат фабрикасида эмас, балки Юнусобод туманида жойлашган, “Smart Stroy Building” ва “ Teplo Luks Biznes” МЧЖларга қарашли омборхонада содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Соат 11:09да, Юнусобод тумани, И.Ахмад кўчаси, 14-уйда жойлашган, “ Smart Stroy Building” ва “ Teplo Luks Biznes” МЧЖларга қарашли омборхона 200 кв метр майдонида ёнган. Ёнғиндан 1500 кв метр майдонидаги қурилмалар сақлаб қолинган. 

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 11:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:49да қуршаб олиниб, соат 12:01да ўчирилган.

Маълум қилинишича, ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмган. Ёнғин жойига 6 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.

Киритилди: 15:45 19.11.2019. Ўқилди: 3635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!