Бугун 24 май, 2019 йил, жума

O'ZB

Ё тавба! Аёл қариш ўрнига ёшаришни бошлади ва ўзига ёшроқ эр топди (фото)

Ё тавба! Аёл қариш ўрнига ёшаришни бошлади ва ўзига ёшроқ эр топди (фото)

1997 йилда Сэй Сенагон 75 ёшини нишонлади ва шундан кейин организмида ғалати бир нарса содир бўлганлигини пайқади. Аввал унинг сочлари рангини ўзгартириб, худди ёшлигида қандай бўлган бўлса, шундай бўлиб қолди.

Бироз вақт ўтгач, протезлари оғрий бошлади. Шифокорга мурожаат қилган аёл ҳайратга тушди. Ваҳоланки, унда худди чақалоқники каби янги тишлар ўса бошлаганди. Бу ҳали ҳаммаси эмасди. Япониялик аёл жуда тез суратларда ўзгарди. 75 ёшли хонимни бир неча йил ўтгач, дўстлари танимай қолишди.

Сенагон хоним деярли бутун умр бирга яшаган эри билан ажрашди ва ёшроқ япониялик киши билан турмуш қурди. Бир неча йиллар ўтгач, уларнинг фарзанди дунёга келди.

Ажабланарли ҳодиса ҳақидаги янгилик бутун мамлакат бўйлаб тез тарқалди. Аксарият инсонлар бу мўжиза кўп сонли пластик жарроҳликнинг натижаси дея таъкидлашди.

Бир мунча вақт ўтгач геронтологлар ғайритабиий ҳодиса билан қизиқиб қолишди. Кўпгина тадқиқотлар ортидан, аёлнинг организмида маълум бир ген пайдо бўлгани, у фаоллашганидан сўнг барча эски ҳужайралари янгиси билан алмашганлиги маълум қилинди. Геннинг нима сабаб фаоллашгани эса аниқланмади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар ёшариш жараёни тўхтамаса, яна 20 йилдан кейин аёл чақалоқ кўринишига келиши мумкин экан.

Бу ҳолат тарихда биринчи эмас. Бу Ломизо Сосо, Роса Фарони ва бошқалар ҳам билан содир бўлган.

Киритилди: 06:47 22.04.2019. Ўқилди: 9577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!