Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Йилнинг энг яхши голи учун бериладиган Пушкаш совринига даъвогарлар эълон қилинди

Йилнинг энг яхши голи учун бериладиган Пушкаш совринига даъвогарлар эълон қилинди

ФИФА расмий сайтида йилнинг энг яхши голини аниқлаш учун сўровнома бошланди.

Унда Ференц Пушкаш номидаги мукофот учун қуйидаги номинантлар овозга қўйилган: Матеус Кунья («РБ Лейпциг»), Златан Ибраҳимович («Лос-Анжелес Гэлакси»), Лионель Месси («Барселона»), Хуан Кинтеро («Ривер Плейт»), Фабио Куальярелла («Сампдория»), Эндрос Таунсенд («Кристал Пэлас»), Даниэль Жори («Дебрецен»), Билли Симпсон («Клифтонвилл Лэдис»), Эми Родригес («Юта Роялз»), Аджара Нчут (Камерун терма жамоаси).

Овоз бериш жараёни 1 сентябрга қадар давом этади.

Энг кўп овоз тўплаган уч футболчи охирги босқичга чиқади, улар урган голлар орасидан ФИФА афсоналари энг чиройлисини танлаб олади.

2018 йилда мукофот «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга насиб этганди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА июль ойи охирида йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар ўнлигини эълон қилган эди.

Киритилди: 20:15 19.08.2019. Ўқилди: 2019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!