Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Йилига 500 мингта автомобил: UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

Йилига 500 мингта автомобил: UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

General Motors 2023 йилда UzAuto Motors заводи автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини 500 000 донагача оширишга кўмаклашади.

Ишончли манбаларнинг келтиришича, Ўзбекистон делегацияси AҚШда General Motors концерни билан музокаралар олиб борган.

Томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш ва UzAuto Motors'нинг 3 та заводида 2023-йил охиригача автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини бир ярим баробарга –500 минг донагача оширишга келишишди.

Ушбу режаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида “Ўзавтосаноат” AЖ раҳбари Шавкат Умурзаков ва бошқа соҳа раҳбарлари Aсака шаҳрига жўнаб кетишди.

General Motors микрочип қисмларини: бошқарув микросхемалари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган борт електроникаларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлашга ёрдам беради.

Жорий йилнинг феврал ойида Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда йилнинг дастлабки 6 ойлигида 160 000 автомобил ишлаб чиқариш, йил сўнггида эса 275 минг дона автомобил ишлаб чиқариш имконини берувчи зарур бўлган бутловчи қисмларни етказиб берилишини таъминлаш топшириғи берилганди.

Бироқ завод режалари бу кўрсаткичлардан ошиб кетди: бу йилда UzAuto Motors Aсака ва Питнакдаги заводларида 340 000 дона автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган еди. Ушбу ишлаб чиқариш ҳажми UzAuto Motors учун рекорд кўрсаткичдир: заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 250 000 автомобилни ташкил этади.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши автомобиль учун навбатларни қисқариш имконини беради, аммо янги лойиҳани амалга ошириш муддати ҳали расман эълон қилинмаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, йилига 500 000 дона автомобил ишлаб чиқариш жуда амбицияли ва деярли ҳаёлий вазифага ўхшайди. Бундан ташқари, манба йилига ярим миллион автомобил ишлаб чиқариш вазифаси 2023 йил охирида бажарилиши кераклигини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил UzAuto Motors иккита янги — Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix моделлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу автомобил моделларни ишлаб чиқариш ҳажми йилига 190 минг дона режалаштирилган.

Эҳтимол, бошқа янги моделларни ишлаб чиқариш орқали ҳам рекорд ҳажмларга эришиш мумкин.

Киритилди: 12:54 19.08.2022. Ўқилди: 3276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!