Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Йигитини калтаклаган 20 ёшли машҳур актриса қамоққа олинди (фото)

Йигитини калтаклаган 20 ёшли машҳур актриса қамоққа олинди (фото)

“Disney”нинг 20 ёшли ёш юлдузи Ронни Хоук севгилисини калтаклагани учун қамоқхонага йўл олди, деб хабар беради ТМЗ.

Маълум бўлишича, "Харлининг ҳаёти" ситкомининг собиқ юлдузи ўзининг севгилиси Майлс Фэллонни калтаклаган. Таъкидланишича, Лос-Анжелес полицияси уйдаги зўравонлик ҳақида хабар олган.

Актрисанинг уйига этиб борган полициячилар 21 ёшли Фэллонни танасида кўкарган излар билан топишган. Ронни эса ҳибсга олинган. Иш тафсилотлари ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.

"Харлининг ҳаёти" фильмидаги роли билан танилган актриса Ронни Хоук, шунингдек, "Мерос", “S. W. A. ​​T:”, “Фаришталар шаҳрининг махсус кучлари” ҳамда "Туманда" сериалларида роль ўйнаган.

Йигитини калтаклаган 20 ёшли машҳур актриса қамоққа олинди (фото)

Киритилди: 21:46 04.08.2020. Ўқилди: 17247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!