Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Яшнободда ФВВ қутқарувчилари фуқарога амалий ёрдам кўрсатди

Яшнободда ФВВ қутқарувчилари фуқарога амалий ёрдам кўрсатди

Куни кеча, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Тузел-2 даҳасидаги хонадонлардан бирида истиқомат қилувчи фуқаронинг соғлиги ёмонлашгани сабабли у тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар беморни уйнинг юқори қаватидан тушириш учун қўшимча куч зарурлигини инобатга олиб, Тошкент шаҳар ФВБга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилган.

Мазкур хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, тез тиббий ёрдам ходимлари билан ҳамкорликда фуқарони юқоридан пастга хавфсиз туширилишини таъминлаган. Шундан сўнг бемор шифохонага юборилган.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!