Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Яшаш хонадонида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаётган шахс фош бўлди

Яшаш хонадонида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаётган шахс фош бўлди

Хавфсиз ҳудуд кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Олот тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори – 2021» тезкор тадбири давомида Олот тумани «Ёшботир» маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган Б.Б.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, хоналарнинг бирида кўк рангли матодан тикилган халта ичида вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 65.59 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги «марихуана» гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:01 12.08.2021. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!