Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Яшаш учун дунёдаги энг қиммат мамлакатлар ўнталиги

Яшаш учун дунёдаги энг қиммат мамлакатлар ўнталиги

Швейцария яшаш учун дунёдаги энг қиммат давлатлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Мамлакат ушбу рўйхатда бир неча йилдан бери етакчилик қилмоқда. Кузатув РБК мутахассислари томонидан ўтказилди. Кузатув жараёнида кўчмас мулк нархи, коммунал тўловлар ва транспорт харажатлари, асосий истеъмол харажатлари таҳлил асоси қилиб олинди.

1. Швейцария

Швейцарияда шаҳар марказидан кўчмас мулк сотиб олиш учун анчагина маблағ керак бўлади, 1 квадрат метр учун - 10-11 минг доллар сарфлаш керак. Ҳатто шаҳар чеккароғида ҳам 1 кв. м. учун 8 минг доллар тўлаш керак бўлади. Шу сабабли мамлакатнинг кўпчилик аҳолиси уй сотиб олишмайди, улар ижарада яшайди, шуниси фойдалироқ.

Ижарада яшаш ойига ўртача икки минг долларни ташкил қилади. Автомобилга турар жой сотиб олиш учун йилига 600 – 1000 доллар талаб этилади. Ойлик иш ҳаққи мамлакатда жудаям юқори, бироқ солиқлар ҳам кам эмас - 25 фоиз. 

2. Исландия

Иккинчи ўринни Исландия банд этди. “Жаҳон мамлакатлари глобал индекси – 2018” кўрсаткичига кўра – бу ер дунёдаги энг хавфсиз мамлакат. Бироқ Исландия кўчмас мулк ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг қимматлиги билан ҳам яхши танилган. Мисол учун, ресторанда икки кишилик “бизнес – ланч” тушлик камида 100 доллар бўлади. Шаҳар марказида яшаш жойининг 1 кв. м. 4 минг доллардан ортиқроқ баҳоланади.

3. Норвегия

Учинчи ўринни Норвегия банд этди, 2018 йил якунига кўра бу мамлакат энг бахтли мамлакатлар орасида иккинчи ўринни эгаллади. Норвегияда шаҳар марказида ижарада яшаш – ойига 1200 доллардан ортиқроқни  ташкил этади. Шахсий кўчмас мулк сотиб олиш учун 1 кв. м. учун 6500 – 9000 долларгача тўлаш керак бўлади.

Ҳақиқатдан, ойлик иш ҳаққи ҳам мамлакатда жуда юқори. Масалан, IT-мутахассислари ва нефть қайта ишлаш соҳаси мутахассислари ўртача 15 мингдан 20 минг долларгача олишади. Бироқ мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари қиммат. Улар асосан импорт маҳсулотлардан иборат.

4. Багама ороллари

Бу ерда импорт ва бренд товарлар ҳисобига юқори турмуш даражаси кузатилади.  Коммунал тўловлар учун ойига деярли 300 доллар тўлаш керак, ижарага олинган уй учун 800 доллардан 1200 долларгача тўлаш зарур бўлади.

5. Люксембург

Шахсий яшаш квадрат метри 7500 доллар туради, ижарага олинган квартира учун 1200 – 1650 долларгача тўлаш керак бўлади. Жисмоний шахслар учун солиқ 39 фоизни ташкил қилади, ўртача ойлик иш ҳаққи – 4 минг доллар.

6. Япония

Токиода яшаш учун ижара ҳаққи 400 – 1300 долларни ташкил қилади, жуда кам яшаш майдони учун. Шахсий квартира сотиб олиш – ўртача 10 баробар қиммат. Ўртача иш ҳаққи – ойига икки минг долларни ташкил қилади.   

7. Дания

Мамлактда ўртача даромад 5 минг доллар ҳисобланади. Бир квадрат метр яшаш майдони нархи ҳам 5 минг долларни ташкил қилади.

8. Гонконг

 Ўртача олик иш ҳаққи 2 – 3 минг доллар, жисмоний шахслар учун солиқ – 15 фоиз. Яшаш учун ижара ҳақи эса ойига 1800 доллар. Шахсий кўчмас мулк сотиб олиш учун 1 кв. м. учун 20 минг доллар (!) тўлаш керак бўлади.

9. Жанубий Корея

Кичкинароқ яшаш жойини ойига 300 – 900 долларга ижарага олса бўлади. Шахсий кўчмас мулк сотиб олиш учун 1 кв. м. учун 4 минг доллардан ортиқроқ тўлов қилиш керак бўлади.

10. Ирландия

Ижарага олинган квартира ойига 1500 долларга тушади. Шахсий кўчмас мулк сотиб олиш 1 кв. м. учун 5600 доллар бўлади. Ушбу мамлакатда ойлик иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар ўзига яраша катта. Масалан, ўртача нафақа пули – 1800 долларни ташкил этади.

Киритилди: 21:45 16.08.2019. Ўқилди: 4552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!