Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Японияликлар эски смартфонлардан олимпияда медалларини яратишади

Японияликлар эски смартфонлардан олимпияда медалларини яратишади

Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларининг ғолибларига тақдим этиладиган медаллар электрон чиқиндилардан қилинади. Совринларни яратиш учун қимматбаҳо металларни ўзида жамлаган 47,5 тонна эски электроника керак бўлади: смартфонлар, рақамли камералар, портатив компьютерлар ва ноутбукларб дейди fazo.tv .

Фойдаланилмайдиган гаджетлар 2017 йил апрелидан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб тўпланди. Бунинг учун 4 мингга яқин қабул пунктлари ташкил этилди. Икки йилдан камроқ муддат ичида японияликлар 5 миллионга яқин жиҳозни топширдилар. Тўплам расмий равишда 31 мартда ниҳоясига етади.

2018 йил октабрь ҳолатига бронза учун режаси тахминан 2700 кг 100% ни ташкил этади. Кумуш 3500 кг чиқарилди (4,100 кг), олтин 28,4 кг (керакли 30,3 килограммдан) чиқарилди. Кутилганидек, медалларнинг якуний дизайни шу ёзда тақдим этилади.

Дастурнинг мақсади жамоатчилик эътиборини 2020 йилги Олимпиада ўйинларига жалб этиш ҳамда атроф-муҳит масалалари тўғрисида хабардорликни оширишдан иборат. Мусобақалар 2020-йил 24 июлдан 9 августгача Токиода бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:00 20.02.2019. Ўқилди: 1439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!