Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Япониялик машҳур архитектор Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги қиёфасини яратади

Япониялик машҳур архитектор Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги қиёфасини яратади

Япониялик жаҳонга машҳур архитектор, Притцкер мукофоти соҳиби Тадао Андо Ўзбекистон Давлат санъат музейини реконструкция қилишнинг дизайн концепциясини яратади. Бу ҳақида Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди. 

Япониялик архтиктор билан тегишли шартнома Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан 26 август куни Осака шаҳрида имзоланган.

"Андо замонавий биноларни лойиҳалаштиришда ўзига хос миллий эстетик жиҳатларни қўллайди. Меъморнинг энг таниқли ишлари орасида Италия, Франция, АҚШ, Япониядаги театрлар, музейлар ва санъат марказлари дизайнлари бор", деб ёзади С.Мирзиёева. 

Киритилди: 07:45 29.08.2019. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!