Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Японияда тошқинлар сабаб юзага келган зарар  миқдори 100 миллион доллардан ошди

Японияда тошқинлар сабаб юзага келган зарар  миқдори 100 миллион доллардан ошди

Япония ҳукумати мамлакатга кучли ёғингарчилик сабаб юзага келган тошқинлар натижасида етказилган зарар миқдорини ҳисоблаб чиқишди.

Маълумотларга кўра, етказилган зарар 110 миллион долларни ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, энг катта зарар ўрмон ерлари ҳамда қишлоқ хўжалигига етказилган. Минг гектардан ортиқ ерлар сув остида қолган. Кучли ҳамда талафотли ёмғирдан кейин  84 та кўл ўз қирғоғидан чиқиб кетган.

Беш кун давомида Японияда 66 киши ҳалок бўлган, 16 киши бедарак йўқолган.

Мамлакат бўйлаб қарийб 5 минг бинога зарар етган. 2 миллиондан ортиқ аҳоли эвакуация қилинишга мажбур бўлган.

Айтиш жоизки, бу рақамлар якуний бўлмаслиги мумкин. Ваҳоланки, иқлимшунослар ёмғир кучайишини тахмин қилишмоқда.

 

 

 

 

Киритилди: 20:12 12.07.2020. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!