Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Японияда теридаги нуқсонларни яшириш учун сунъий тери ҳосил қилувчи спрей ишлаб чиқилди

Японияда теридаги нуқсонларни яшириш учун сунъий тери ҳосил қилувчи спрей ишлаб чиқилди

Япон компанияси терининг косметик ва бошқа нуқсонларини яширишга ёрдам берувчи спрей ишлаб чиқди. Ушбу спрей “иккинчи тери” деб атала бошланди. Спрейдаги восита терига сепилганда ундаги майда толалар тери мембранасига ёпишиб, инсон терисидан фарқлаб бўлмайдиган қатламни ҳосил қилади. Ҳосил бўлган “тери”ни чўзиш мумкин, у ҳар қандай шаклга кира олиб, инсон яширмоқчи бўлган тери қисмини ёпади. Толалар ҳаво ва намлик ўтказади.

Компания “иккинчи тери” ёрдамида теридаги куйиш жароҳатларини яшириш ва уларнинг тикланишини тезлаштириш мумкинлигига умид боғламоқда. Бундай спрей жарроҳлик амалиётларидан кейин ҳам беморларга асқотиши мумкин. Бундан ташқари, сунъий тери холлар ва чандиқларни яширишга имкон беради.

“Технология кенг тарқалса, савдолар ҳажми 100 млрд иендан (918 млн доллар) ошиши мумкин”, деб айтган компания президенти Kao Мичитака Савада. 

Маълум қилинишича, ушбу спрей савдога 532 доллар нарх билан чиқади.

Киритилди: 06:10 27.11.2019. Ўқилди: 1570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!