Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Японияда космосда фойдаланиш учун дунёдаги илк косметика маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда

Японияда космосда фойдаланиш учун дунёдаги илк косметика маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда

Япониянинг Pola Orbis косметика компанияси мамлакатнинг энг йирик авиаташувчиларидан бири бўлмиш All Nippon Airways (АNА) билан ҳамкорликда космосда ҳам фойдаланса бўладиган дунёдаги илк терини парвариш қилиш учун косметика маҳсулотини яратиш бўйича лойиҳани бошлади.

Бу ҳақда уларнинг қўшма пресс-релизида маълум қилинди.

"Айтишларича, яқин келажакда космосга шахсий саёҳат қилиш мумкин бўлади. Бизнинг лойиҳамиз эса космик ҳаётни чиройли ҳамда қулай қилишдан иборатдир. Биз тортишиш кучи нолга тенг, шунингдек, жуда қуруқ космик муҳитда фойдаланишга имкон берадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўямиз" , дея қайд этилган хабарда.

Таъкидланишича, CosmoSkin номи берилган маҳсулот синовлари ANA томонидан тақдим этиладиган самолётда амалга оширилади. Бунда лайнер бортида иложи борича космосдаги каби шароитлар яратилади.

Маълумотларга қараганда, компаниялар 2023 йилга қадар янги косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

Киритилди: 20:12 26.09.2020. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!