Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Японияда жазирама туфайли 6,5 мингдан ортиқ аҳоли касалхонага ётқизилди

Японияда жазирама туфайли  6,5 мингдан ортиқ аҳоли касалхонага ётқизилди

Сўнгги бир ҳафта ичида Японияда иссиқ уриши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, 6664 киши касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда Япония ёнғин бўлими маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, сўнгги кунларда Япония бўйлаб 35 даражадан юқори ҳаво ҳарорати қайд этилган. Шу муносабат билан касалхонага ётқизилганлар сони ўтган ҳафтага нисбатан деярли икки баравар кўпайган, ўн киши вафот этган.

Бу ҳафта ҳам янги қурбонлар ҳақида хабар берилган. 11 август куни рекорд даражадаги ҳарорат кузатилган: Гунма префектурасида термометр 40 даражадан юқорига кўтарилган.

Бугун эса Токио, Сайтама, Сидзуока ва Миядзакида ҳаво ҳарорати 36 даражадан юқори бўлиши кутилмоқда.

Иқлимшунослар иссиқ уриши хавфи ортиши ҳақида огоҳлантириб, зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик, кондиционерлардан фойдаланиш ҳамда кўпроқ сув ичишни маслаҳат беришмоқда.

 

 

Киритилди: 20:44 14.08.2020. Ўқилди: 2546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!