Япония NATO'нинг Осиёдаги муқобилини яратиш ғоясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Yomiuri Shimbun хабар берди.
"Япония Бош вазири Сигэру Исиба кўрсатмаси билан махсус қўмита тузилди. Алянс Япония ва АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари иштирокидаги иттифоқига асосланиши режалаштирилган. Ташаббус минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган", деб ёзади япон нашри.