Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Январдан ҳозиргача нон нархи қанчага ошди?

Январдан ҳозиргача нон нархи қанчага ошди?

Давлат статистика қўмитаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида ҳисобот эълон қилган.

Унга кўра, январь-ноябрь ойлари давомида нон маҳсулотлари нархи ўртача 22,8 фоизга ошган (суратда).

Шундан биринчи навли буғдой унидан нони 40,3, буғдой уни 27,7, олий навли буғдой унидан нон 26,9 фоизга ошган.

Буханка нархи эса шу пайтгача бир неча марта қимматлашга улгурган. Айрим жойларда 2500 сўмгача етган. Тошкентдаги бозорларда 1600 сўм (аввал 1400 сўм эди), дўконларда 1700 сўм (аввал 1500 сўм эди) бўлган, Тошкент вилоятида 1800-1900 сўмгача чиққан.

Шунинг учун жойларда 15 октябрдан ижтимоий нафақа олувчига ойига 50 минг сўмдан компенсация тўланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни топширган.

Бош прокуратура эса буханка нархи сунъий равишда оширилганини аниқлаган ва айбдорларни жазолаган.

Киритилди: 17:40 02.12.2019. Ўқилди: 2964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!