Янгийўл туманидаги хонадонда содир бўлган газ портлаши натижасида зарар кўрган оиланинг уйи тўлиқ таъмирлаб берилади, дея хабар бермоқда Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Янгийўл тумани «Қирариқ» маҳалласидаги Истиқлол кўчасида жойлашган Намунавий лойиҳалар асосида 2016 йилда қурилган 80-сонли уйда 2020 йил 30 ноябрь куни соат 07:42 да газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида уйнинг портлаши ва ёнғин келиб чиқиши натижасида уйнинг юк кўтарувчи деворлари қулаб тушган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, туман ҳокимлиги томонидан қуйидаги биринчи ёрдамлар берилди:
Бундан ташқари 4 та сектор раҳбарларининг бошчилигида тадбиркорлар билан ҳамкорликда талафот етган уйнинг кўрилган зарарлари 100 фоиз қоплаб берилиши маълум қилинди.
Ушбу хонадон ва шифохонага айни вақтда ётқизилган жабрланганлар Янгийўл тумани 4 та сектор раҳбарларининг доимий назоратига олинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу портлаш юзасидан Янгийўл тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.