Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Янгича тренд: эркаклар орасида соч ва соқолни тўқ сариқ рангга бўяш урфга кирди

Янгича тренд: эркаклар орасида  соч ва соқолни тўқ сариқ рангга бўяш урфга кирди

Бангладеш пойтахти Даккада ёрқин рангдаги соч ва соқол модага айланди. Чунки, эркаклар хинадан кенг фойдаланишни бошлашди. ”Мен охирги икки ой давомида сочларим учун хинадан фойдаланяпман. Менга бу ёқади», дейди 50 ёшли Маҳбубул Башар. 60 ёшли Абул Ми: «Бу менга жудаям ёқди. Оила аъзоларим янги рангдаги соқол билан жуда ёш ва келишган кўринишимни айтишди”,  дейди.

Хина мамлакатда ўнлаб йиллар давомида кенг қўлланилган бўлса-да, ҳозирги кунда у машҳурликнинг янги босқичига чиққан. Бангладеш кўчаларида рангли соқол қўйган кишиларни ҳар қадамда учратиш мумкин.

Хина суртиш қадимдан Жанубий Осиё тўйларида анъанага айланган. Келинлар ва куёвлар хинадан фойдаланиб, қўлларига мураккаб нақшларни чиздиришади. Бундан ташқари, у узоқ вақт Осиё ва Яқин Шарқдаги мусулмон жамоаларида соқол учун ишлатилган. Баъзилар хинанинг соғлиқ учун фойдалари борлигига ишонишади,  чунки у табиий ва ҳеч қандай тиббий муаммоларга олиб келмайди.

Хинадан фойдаланишнинг оммалшишига диний сабаб ҳам мавжуд. Бангладешдаги нуфузли имомлар хинадан тобора кўпроқ фойдаланмоқдалар, чунки баъзи диний матнларда Муҳаммад С.А.В. сочларини бўяган дейилади. Бангладешдаги 168 миллион одамнинг аксарияти мусулмонлардир. “Мен дин пешволаридан Муҳаммад алайҳиссаломнинг соқолларига хина суртганларини эшитганман. Мен шунчаки пайғамбаримизга эргашяпман”,  дейди Даккалик Абу Тоҳир.

Дакка университети профессори Монирул Ислом Хоннинг сўзларига кўра,  хинадан фойдаланишнинг оммалашиши Бангладеш жамиятидаги мусулмонларнинг динга нисбатан иштиёқлари ошиб бораётганидан далолатдир.

 

Киритилди: 22:45 22.10.2019. Ўқилди: 2936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!