Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Янги Зеландия бош вазири: “У бир террорчи, исмини оғзимга олмайман”

Янги Зеландия бош вазири: “У бир террорчи, исмини оғзимга олмайман”

Крайстчерч шаҳридаги икки масжиддаги терактларда эллик киши ҳалок бўлганидан сўнг Янги Зеландия парламенти илк бор йиғилиш ўтказди.

Евроньюс хабарига кўра, парламентда нутқ сўзлаган мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн террорчининг исмини оғзига олмаслигини ва унинг машҳурликка эришишига йўл қўймаслигини айтган.

У бир террорчи, жиноятчи. Лекин мен гапирганимда исмини айтмайман, деди бош вазир. У ёмонлик билан ном чиқаришни истаган эди. Бироқ Янги Зеландияда унга ҳеч нарса бермаймиз. Ҳатто исмини ҳам тилга олмаймиз .

Ардерн ижтимоий тармоқларнинг қатлиомдаги роллари ўрганилишини маълум қилди. У ижтимоий тармоқлар шунчаки почтачи эмас, эфирга чиқувчи эканини ҳам айтиб, тармоқлар масъулиятли бўлиши кераклигини, ҳамма нарса ҳам фойда олиш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Бош вазир яна бир бор Янги Зеландияда қурол ҳақидаги қонунлар ўзгаришини билдирди.

Жасинда Ардерн нутқини ассалому алайкум дея бошлади.

Киритилди: 15:58 20.03.2019. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!