Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда

“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларга саноқли кунлар қолмоқда. У ёки бу номзодга овоз бериш орқали биз келгуси йўналишларимизни белгилаймиз.

Умумий келажагимизни қуришда барчанинг овози муҳим. Шу боис, барчани овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишга ва ўзларининг фуқаролик позицияларини фаол намойиш этишга ундаш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказишни таклиф этади.

14 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларида бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик учун оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Унда таниқлик инсонлар билан учрашувлар ташкил этилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ахборотлар берилади, мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилади. Сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилади. Тадбир жараёнлари ОАВ ва блогерлар томонидан тўғридан-тўғри ёритилиши мумкин.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча таклифлар учун очиқ. Ҳозирда акция формати ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан, барча манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес вакиллари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларини ҳамкорликка чорлаймиз. 

Тадбирларни янада самарали ўтказиш бўйича фикр ва таклифларни “Юксалиш” УМҲ ҳудудий бўлинмалари ёки марказий офисига тақдим қилишингиз мумкин.

 

Киритилди: 21:28 06.12.2019. Ўқилди: 1791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!