Бугун, 21 май куни «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Янги Ўзбекистон университети ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.
Бош вазир ўринбосарига кўра, Янги Ўзбекистон университети президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этиляпти.
«2021 йил 1 cентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида Президент мактаблари фаолиятини бошлайди. Бу ерда Кембриж таълим тизими асосида дарс берилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу ерга келганда масаланинг иккинчи томонини ҳам ўйладилар ва саволни ўртага ташладилар: Кембриж таълим тизими бўйича ўқишни битирган болалар қаерда ўқийди? Шу мақсадда Ўзбекистонда Янги Ўзбекистон университетини ташкил қилиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди», - деди Мусаев очиқ мулоқот давомида.