Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Янги туғилган қизалоқ тобутда ҳам онасидан ажралмади (фото)

Янги туғилган қизалоқ тобутда ҳам онасидан ажралмади (фото)

Ҳомиладорлик аёл учун энг муҳим давр. Айниқса ҳомиладорликнинг перинатал даврида аёл алоҳида эътиборга муҳтож бўлади. Унга меҳр билан қараш, асраб-авайлаш, энг муҳими, ҳар доим бўлмаса-да қийин вазиятларда ёнида бўлиш керак. Facebook фойдаланувчиси Алдрен Сарил юқоридаги ҳолатларни тушунганлиги сабабли ҳам ҳомиладор аёлини асрашга ҳаракат қилди, қийин вазиятларда ёнида бўлди. Бироқ вақт ўтиб аёлда тўлғоқ бошланади ва эрини чақиради. Алдрен унга бир оз кутиб туришини, ишини тугатиб боришини айтади. Унинг аҳволи ёмонлашаётган эди. Аёл эрига қон босими ошганини хабар беради. Аммо кейин аҳволи яхшилиги тўғрисида эрига смс хабар жўнатади. Бу Алдреннинг хотини билан гаплашган охирги дақиқалари эди.

Алдрен ишдан чиқиб уйига, ҳомиладор аёлининг ёнига ошиқди. Лекин уйга кирганда хотини жонсиз ётарди. У қўшнилардан ёрдам сўрайди. Аммо на қўшнилар ва на шифокорлар аёлга ёрдам бера олишмади. Шундай бўлса-да шифокорлар кесарево йўли билан чақалоқни туғдириб олишди, афсуски, бола ҳам аллақачон ўлган экан.
Бу Алдрен учун ниҳоятда оғир вазият эди. У ўлимидан сўнг ҳам бирга бўлиши учун янги туғилган қизи ва хотинини бир тобутга қўйишга қарор қилади. Маҳаллий аҳоли бир вақтда икки яқинини йўқотган Алдренга далда бўлишади.

Manba: zamin.uz

Киритилди: 20:34 12.04.2019. Ўқилди: 7702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!