Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Янги коронавирус: ҳукумат нимани яширяпти?

Янги коронавирус: ҳукумат нимани яширяпти?

Уханда янги коронавирусни юқтирган шифокорлар сони аввал хабар қилинганидан ҳам кўпроқ эканлиги маълум бўлди. Расмийлар фақат 15 ходим касал бўлишганини эълон қилишганди, аммо, аслида, юқтирганлар сони анчайин кўпни ташкил этади.

Аввалроқ эса ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси “Янги вирусдан 25 киши вафот этди, 830 киши чалинди, улардан 177 кишининг аҳволи оғир”, дея маълумот берганди. Аммо аҳвол бундан-да ёмон.

Касаллик 29 жойда расман тасдиқланди. 1072 кишига вирус юқиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Номаълум келиб чиққан пневмония декабрнинг охирида Уханда бошланганди. Касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус тури - 2019-nCoV бўлди.

Ҳокимият эпидемиянинг тарқалишини чеклаш учун қатъий чораларни кўрмоқда. Уханга кириш ва чиқиш ёпиқ, темир йўл ва ҳаво қатнови тўхтатилган. “Кечқурун дезинфекциялаш воситаларини ҳаводан пуркаш кераклиги ҳақида маълумот бор эди, аммо бу маълумот расмий манбалар томонидан тасдиқланмади”, дея маълум қилди шаҳарда истиқомат қилувчи россиялик аёл ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида

Мамлакатда баъзи йирик тадбирлар, шу жумладан, анъанавий Янги йил ярмаркалари бекор қилинди. Хубэй вилоятидаги ўнта шаҳар карантин ҳолатида, дейди манба.

Киритилди: 21:47 24.01.2020. Ўқилди: 5103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!