Бу 2021 йилги давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасида ўз аксини топган. Таклифларда ЙҲХ хизматининг асосий фаолиятини «фуқароларга кўмак бериш»га йўналтириш мақсад қилинган.
Шу билан бирга, транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида йўлга қўйиш ҳам таклиф этилмоқда.
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида «прописка»дан қатъи назар транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақамини бериш кўзда тутилмоқда.
Яна бир таклиф — барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида ҳамда 20 та ДХМларда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш экстерриториаллик принципи асосида амалга оширилади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон жараёнини онлайн кузатиш имконини яратиш ҳам режа қилинган.