Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна коррупция: бу сафар директор қўлга тушди

Яна коррупция: бу сафар директор қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори Б.А. 300 АҚШ доллари пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.

Марказ директори фуқаро Ж.К.дан уни ушбу марказга ишга қабул қилиш эвазига пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:29 25.02.2020. Ўқилди: 3705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!