Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Яна ҳомиладорми?” Машҳур актриса ўзи ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

“Яна ҳомиладорми?” Машҳур актриса ўзи ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

33 ёшли актрисанинг шахсий ҳаёти Интернетда муҳокама қилинишда давом этмоқда.

Анна Хилькевичнинг яқиндагина ўз саҳифасига жойлаган сурати фойдаланувчиларга тинчлик бермаяпти. Улар "Универ" сериалининг юлдузи учинчи фарзандини кутаётганлигини тахмин қилишмоқда. Биринчи миш-мишлар актрисанинг торроқ кийим кийганлиги боис қорин қисми кўриниб қолган фотосуратидан кейин пайдо бўлганди.

Актриса шубҳаларни кетказишга қарор қилди ва “ Энди киядиган кийимни ва фотосурат учун қиладиган барча ҳаракатларимни иложи борича эҳтиёткорлик билан танлашим кераклигини тушуниб этдим, акс ҳолда “Сиз яна ҳомиладормисиз?” деган шарҳни ўқиганимда ўзимни ноқулай ҳис қиляпман”, деб изоҳ ёзиб қолдирди.

Киритилди: 22:45 27.01.2020. Ўқилди: 5534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!