Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Яна бир хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди

Яна бир хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди

Ниҳол мукофоти совриндори, хонанда Гулжаҳон Холхўжаева қўшиқ куйлашда муаллиф рухсатини олмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан халқ орасида “Саломий” тахаллуси билан танилган шоир Абдусаид Абдусаломовга тегишли бўлган “Сенмидинг” номли шеър муаллифнинг рухсатисиз ижро этилгани юзасидан ҳуқуқий чора кўрилишини сўраб қилинган мурожаат вазирлик томонидан ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш мобайнида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижросидаги “Сенмидинг” номли қўшиқ шеъри хонанда Гулжаҳон Холхўжаева томонидан муаллифнинг рухсатисиз фойдалангани аниқланиб, ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва тегишли судга юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарорига кўра, хонандага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш)нинг 1-қисми билан жарима жазоси тайинланди.

Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

Киритилди: 16:49 19.07.2025. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!