Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна бир оғир жудолик! Ортиқ Отажонов вафот этди

Яна бир оғир жудолик! Ортиқ Отажонов вафот этди

Ўзбек маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов бугун, 17 май куни 72 ёшида оламдан ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январда Хоразм вилояти Боғот тумани Хитой қишлоғида туғилган.

Ортиқ Отажонов 1962 йил Хоразмдаги мусиқа билим юртига ўқишга киради. У ерда таниқли созанда Озод Иброҳимовдан рубоб чалиш бўйича сабоқ олади.

Унинг санъаткор бўлиб етишишида буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг ўрни беқиёс бўлган.

Ортиқ Отажонов тўрт фарзанднинг отаси эди. Унинг ўғли Улуғбек Отажонов отакасбни давом эттирган. Қизи Кароматнинг ўғли Али Отажонов ҳам бобосининг ортидан кетган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 апрель куни Ортиқ Отажоновнинг турмуш ўртоғи Гулсара Аминова вафот этган эди.

ANIQ.UZ таҳририяти аъзолари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Киритилди: 14:14 17.05.2019. Ўқилди: 6788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!