Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна 88 кишида коронавирус аниқланди

Яна 88 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 30 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 542 (+88) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
— 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
— 11 нафари Жиззах вилоятида, 
— 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 
— 3 нафари Навоий вилоятида, 
— 21 нафари Наманган вилоятида, 
— 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 
— 9 нафари Фарғона вилоятида, 
— 7 нафари Тошкент вилоятида, 
— 19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 63 713 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 2 267 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 10:04 30.10.2020. Ўқилди: 2080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!