Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Яна 230 юртдошимизда коронавирус аниқланди

Яна 230  юртдошимизда коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент вилоятида, 102 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 11 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли А.И. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб, жами соғайганлар сони 27 213 нафарга (82 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5 894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 23:42 13.08.2020. Ўқилди: 3935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!