Яман қирғоқларида чўкиб кетган муҳожирлар қайиғи қурбонлари сони 68 кишига етди.
Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ямандаги миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоевга таяниб, Associated Press хабар берди.
"Яман соҳиллари яқинидаги сувларда якшанба куни қайиқ ағдарилиб кетди, натижада 68 нафар африкалик муҳожир ҳалок бўлди”, — деб ёзади агентлик.
Унинг маълумотларига кўра, чўкишдан бор-йўғи 12 муҳожир омон қолган, қолганлари бедарак йўқолган ва ўлган деб тахмин қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.