Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ямал "Реал Мадрид"га қарши учрашувгача сафга қайтадими?

Ямал "Реал Мадрид"га қарши учрашувгача сафга қайтадими?

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал яқинда сон қисмидаги ноқулайлик сабабли Испания терма жамоаси таркибидан чиқарилганди. Каталония клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам футболчининг "Реал"га қарши баҳсда иштирок этиш-этмаслиги номаълумлигини айтган эди.

Бироқ "Marca" нашрининг хабар беришича, Ямал тезроқ сафга қайтиш мақсадида фаол тикланиш жараёнини ўтамоқда. Клубда унинг 18 октябрь куни "Жирона"га қарши учрашувда майдонга тушиши кутилаётгани айтилмоқда, аммо у тўлиқ 90 дақиқа ўйнаши эҳтимолсиз.

Агар тикланиш жараёнида қийинчиликлар бўлмаса, Ламин Ямал 21 октябрь куни "Олимпиакос" ва 26 октябрь куни "Реал"га қарши ўйинларда иштирок эта олади.

Киритилди: 23:40 07.10.2025. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!