Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзгани” ўрганилмоқда

“Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзгани” ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни ижтимоий тармоқда “Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзди” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди.

Видеолавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори С.Кенжаев белгиланган дислокация асосида 4Н-274 “Яккабоғ-Яккасарой” атомобиль йўлининг 5-километрида хизмат олиб бораётган вақтида, туман марказий деҳқон бозори томон ҳаракатланиб келган “Нексия” русумли, 70 А 902 МА давлат рақам белгили автомобилга тўхташ ишорасини берган.

“Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзгани” ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқ

Ҳайдовчига светофорнинг қизил чироғида автомобилининг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиққан ҳолда тўхтаганлигини тушунтирган. Ҳайдовчи тўхташ чизиғи устига автомобили етмасдан тўхтаганлигини айтган ва ўз эътирозларини билдирган.

“Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзгани” ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқ

Ҳолат ҳайдовчи томонидан видео тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 15:17 01.12.2020. Ўқилди: 2984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!