Ҳуқуқшунос, блогер ва “Заковат” билимдони Хушнудбек Худойбердиев 2019/2020 ўқув йили учун 54 талабанинг ярим йиллик шартнома тўловини тўлаб берилганини маълум қилди.
28 август куни блогер каналида реклама жойлаштирувчилар пост учун тўловни талабаларнинг ярим йиллик контрактини тўлаб бериш билан амалга ошириши мумкинлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, акция 2019 йилнинг 30 сентябригача давом этади.
Маълумот учун, Хушнудбек Худойбердиевнинг Xushnudbek.uz каналини 170 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради. У ушбу лойиҳасига қадар каналида реклама асосида пост қолдирмай келганди.