Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Худудларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Худудларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Томди тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Д.Қ.” оилавий корхонаси таъсисчиси Х.Ю. “Бурқут” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро М.Х.га таркибида “Сибутрамин” моддаси мавжуд бўлган 10 қути кучли таъсир қилувчи воситани 6,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.А. ва И.А. “Мойқўрғон” кўчасидаги савдо дўконида таркибида “Сибутрамин” моддаси мавжуд бўлган 30 дона кучли таъсир қилувчи воситани фуқаро Х.И.га сотган вақтида ушланиб, улардан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 3 386 дона воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментининг Риштон тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.О. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси салонида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 888 дона “Тропикамид” номли дори воситасини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:23. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!