Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари белгиланди

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари белгиланди

"Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (486-сон, 14.08.2020 й.) қабул қилинди. 

📋 Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

✅ Унга кўра, хотин-қизлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

📌 Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифаларидан биридир.

♻️ Хотин-қизлар кенгашлари туман (шаҳар)ларда 15-25 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 30-40 нафар аъзодан иборат бўлади. 

💼 Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби ҳар уч йилда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг (вазирлик) тегишли ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.

✅ Вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар кенгашларига раислик қилади.

❕Хотин-қизлар кенгашларининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга. 

Эслатиб ўтамиз, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари Президентнинг ПФ–5938-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Киритилди: 19:05 14.08.2020. Ўқилди: 2580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!