Бугун 21 апрель, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Хорижда алданган фарғоналик 10 нафар йигит оиласи бағрига қайтди

Хорижда алданган фарғоналик 10 нафар йигит оиласи бағрига қайтди

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида хорижда одам савдосидан жабрланган 10 нафар ҳамюртларимиз ўз оиласига бағрига қайтди.

ЎзАнинг ёзишича Бағдод туманининг Самандарак қишлоғидан бўлган 10 нафар йигитлар Фарғона шаҳрида яшовчи танишлари У.Юнусов таклифи билан жорий йил 28 январь куни Россия Федерациясининг Пенза шаҳрига қурилиш объектларида ишлаш учун борган эди. У ерда йигитларни У.Юнусовнинг укаси кутиб олиб, қурилиш объекти раҳбари, рус миллатига мансуб Роман исмли рус фуқаросининг қўлида ишлашини, иш ҳақларини олишида ўзи ўртада туришини, фуқаролик паспортларини эса вақтинчалик рўйхатга қўйдириш учун беришлари лозимлигини айтиб, олиб қўйган.

Йигитларга ишга боришдан аввал иш ҳақи 45-60 минг Россия рубли миқдорида берилиши ваъда қилинган эди. Бироқ улар Пенза шаҳрига борганидан кейин иш ҳақини 38 минг рублдан берилиши, иш вақти ҳам олдиндан айтилгандай 8 соат эмас, 12-14 соат эди. Йигитлар бунга рози бўлмай, ишлаш учун бошқа жойга кетмоқчи бўлиб, фуқаролик паспортларини сўрашади. Аммо Т.Юнусов ҳамда Роман исмли рус иш берувчилар йигитларни иш кучидан арзон пул тўлаб фойдаланиш мақсадида, турли баҳоналар билан 2 ой давомида фуқаролик паспортларини бермай келган.

Йигитлар 2 ой давомида ишга чиқмай, иш ҳақи ҳам олмай, қарзга ботиб, яшаш манзилига қайтолмай, қийин аҳволда қолишган ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги ота-оналари орқали вилоят ИИБдан ёрдам сўрашган.

Фарғона вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимларининг Республика Истиқболли авлод ижтимоий ахборот маркази масъул ходимлари билан ҳамкорликда олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида йигитларнинг барчаси фуқаролик паспортларини олган ҳолда 13 апрель куни юртимизга қайтди.

Киритилди: 10:28 15.04.2019. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!