Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразмликларнинг беғараз инсонпарварлик ёрдами Бухорога етиб келди

Хоразмликларнинг беғараз инсонпарварлик ёрдами Бухорога етиб келди

1 май куни Хоразм вилоятидан Бухоро вилоятига  инсонпарварлик ёрдами сифатида  қурилиш материаллари ортилган автомашиналар карвони йўлга чиққан эди. Бу беғараз ёрдамга Хоразм вилояти транспорт бошқармаси хам ўз ҳиссасини қўшиб маҳсулотларни етиб бориш учун транспорт воситаларини ажратиб ташаббус кўрстади. Айни дамда инсонпарварлик ёрдам юки Бухоро вилоятига етказиб келинди.  

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматига кўра, кузатилган кучли шамол ва ёғингарчилик ортидан Олот туманига етган талафотлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами сифатида  2 минг 696 дона ёки 17 минг 470 метр квадрат профнастиль жўнатилган.

 

Киритилди: 14:31 02.05.2020. Ўқилди: 2865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!