Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмдаги яшаш уйларининг бирида ёнғин содир бўлди

Хоразмдаги яшаш уйларининг бирида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса бугун 26 февраль куни соат 09:40да Хоразм вилояти Хонқа тумани “Гулғунча” МФЙдаги уйларнинг бирида юзага келган. 

Ёнғин оқибатида аввал уйнинг 120 кв.м. майдонида том қисми, шифти ва уй-жиҳозлари кейинчалик  эса қўшни уйнинг том қисми,  яъни 50 кв.м. майдонига зарар етган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Ёнғин 10:28да ўраб олиниб, 11:20да  тўлиқ бартараф этилган. Жабрланган ва ҳолок бўлганлар йўқ. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида уйларнинг 450 кв.м. майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
 

Киритилди: 15:22 26.02.2021. Ўқилди: 1521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!