Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хонанда Тоҳир Маҳкамов одамовилигига сабаб бўлган болалигидаги қаттиқ қўрқув ҳақида гапириб берди (видео)

Хонанда Тоҳир Маҳкамов одамовилигига сабаб бўлган болалигидаги қаттиқ қўрқув ҳақида гапириб берди (видео)

«Мен ўзимни севаман», «Масхарабоз», «Тикка туриб ўлганим бўлсин», «Зебожон», «Эй гап» каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган хонанда Тоҳир Маҳкамов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Асосан Фарғона вилоятида яшаб ижод қилаётган Тоҳир Маҳкамов аксарият санъаткорларга хос бўлмаган одамовилиги, ўзининг таъбири билан айтганда «ёввойилиги»га сабаб бўлган болалигидаги қаттиқ қўрқув ҳақида гапириб берди.

Баъзида одамлар орасида юриб, одамларнинг ичида тирикчилик қилиб, уларнинг ичида яшаб ҳам одамлардан узоқлашиш мумкин. Буни ёввойи дейдими, билмадим, юрагим ёввойи эмас, айтилмаган жойларга-ку бормайман, баъзида айтилган жойларга ҳам бормай қоладиган одатларим бор. Қидирганда топилмай қолиш одатим ўзимга ҳам ёқмайди. Кўпроқ бу феълим атрофимдагиларга ҳам таъсир қилади. Атрофимдаги яқинларим ҳам мендан кўпинча шу томонлама ранжийди. Камнамосан, кўринмайсан дейишади.

Болалигимда устимга итни ташлаб юборишган экан. Қаттиқ қўрққаним учун дудуқланиб қолган эканман. Кейин мени даволатишган. Ҳозиргача шу дудуқланишимнинг асорати бор, тутилиб гапираман. Бу ҳаётда жуда катта панд бериб қўяди. Ёшлигимда ерни тепиб-тепиб, гапимни келтириб кейин гапирар эдим, атрофимдагилар кулаётганини билардим. Балки одамовилигим шу билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун суҳбатлар ва интервьюлардан кўпинча уяламан.

Тоҳир Маҳкамов, хонанда

Маълумот учун, хонанда ва бастакор Тоҳир Маҳкамов 1971 йил 12 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. 1991 йилдан мусиқий альбомлар чиқариб келмоқда. Бугунги кунда 20 дан ортиқ альбоми, 600 дан ортиқ қўшиғи бор. Бастакор сифатида ўндан ортиқ хонандаларга 100 дан ортиқ хит қўшиқлар ёзиб берган.

Киритилди: 04:00 22.02.2020. Ўқилди: 3944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!