Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хонанда Шакира олтита жиноятда айбланмоқда

Хонанда Шакира олтита жиноятда айбланмоқда

Хонанда Шакира Испанияда 13 миллион фунт стерлинг миқдорида солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб, судга тортилиши мумкин, деб хабар берди Daliy Mail газетаси.

Испания прокуратураси 44 ёшли қўшиқчини олтита жиноятда айбламоқда, агар судланса, қамоқ жазосига олиб келиши мумкин.

Прокуратура Шакира 2012, 2013 ва 2014 йилларда Испанияда солиқ тўлашни тўхтатган деб даъво қилмоқда.

Шакира ўша йилларда Багамада яшаганини ва Испаниянинг доимий яшовчи фуқароси бўлмаганини, балки мамлакатга фақат "вақти-вақти билан" ташриф буюрганини айтган.

Судья Шакирани 14,5 миллион евро солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб судга тортиш учун "асослар" мавжуд деган хулосага келди.

Қайд этилишича, Шакира Барселона судига мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Сўроқ пайтида қўшиқчи ўзининг айбсиз эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 15:01 29.07.2021. Ўқилди: 3463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!