Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хонанда Имрон ота бўлди

Хонанда Имрон ота бўлди

Хонанда Имрон 27 апрель куни қиз фарзандли бўлди. У қизига Софиясултон деб исм қўйди. Бу ҳақда Имрон ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Ассалому алайкум, қадрдонлар! Аллоҳ менга қиз фарзанд берди. Ота бўлдим, Аллоҳга шукр! Қувончим чексиз. Хуш келдинг, қизим Софиясултон! Умринг узоқ, ризқинг бутун бўлсин!», — дея хабар қолдирди Имрон.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 6 июлида Имронинг никоҳ тўйи бўлиб ўтганди. Ёшларнинг никоҳ оқшоми Бухородаги «Мароқанд» ресторанида бўлиб ўтган. Орадан икки кун ўтиб, Имрон Тошкентдаги яқинлари учун ҳам тўй қилиб берган. Тўйда ўзбек эстрадасининг кўплаб вакиллари иштирок этганди.

Киритилди: 21:16 29.04.2022. Ўқилди: 5626 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!